«Қўнғирот сода заводи»ни хусусийлаштириш бошланяпти
«Қўнғирот сода заводи» МЧЖ устав капиталининг 51 фоиз миқдоридаги улуши сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, салоҳиятли инвесторларнинг энг яхши таклифларини танлаш йўли билан сотиш тартиби қуйидаги механизмни назарда тутади:
1 - босқич:
Келишилган узун рўйхатдаги потенциал инвесторларга тизерни (объект ҳақида қисқа ахборот маълумотнома) тарқатиш (тадбир амалга оширилмоқда).
2 - босқич:
Қизиқиш билдирган салоҳиятли инвесторлар билан махфийлик тўғрисидаги шартномани имзолаш. Қисқа рўйхатни белгилаш, махфийлик тўғрисидаги шартномани имзолаш якуни бўйича инвесторларга ахборот меморандуми ва тартиб хатини тақдим этиш. Инвесторлар томонидан Мажбурий бўлмаган таклифлар тақдим этилиши (тадбир амалга оширилмоқда).
Инвесторлар томонидан тақдим этилган Мажбурий бўлмаган таклифларни таҳлил қилиш, келишиш ва энг жозибадорини танлаш. Мажбурий бўлмаган таклифлар таҳлили натижаси бўйича танланган салоҳиятли инвесторларга фойдаланиш ҳуқуқини берган холда Виртуал маълумотлар хонасини тайёрлаш ва очиш.
Сотилаётган объектни салоҳиятли инвесторлар томонидан комплекс текширувидан ўтказиш. Инвестицион маслаҳатчи томонидан комплекс текширувни мувофиқлаштириш. Ўтказилган комплекс текширувлар натижалари бўйича инвесторлар томонидан Мажбурий таклифларни тақдим этиш.
Инвесторларнинг энг яхши Мажбурий таклифини таҳлил қилиш ва танлаш. Инвесторлар билан кейинги музокараларни олиб бориш. Танланган энг яхши таклифни Давлат мулкини сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. Юридик ҳужжатларни тайёрлаш (Олди-сотди шартномаси ва бошқа зарур бўлган келишувлар).
Танланган инвестор билан юридик ҳужжатларни келишиш. Юридик ҳужжатларни имзолаш ва битимни ёпиш.
Сотиш шартлари:
корхонанинг асосий фаолият турини сақлаб қолиш;
Ўзбекистон Республикаси президентининг 03.04.2019 йилдаги
ПҚ-4265-сонли қарорига мувофиқ кальцийнацияланган сода ишлаб чиқаришни йилига 200 минг тоннадан 450 минг тоннагача кенгайтириш ва бошқа (янги) турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш (инвестицион мажбуриятларини бажариш муддатлари 2019-2024 йй.);
- янги иш ўринларини яратиш шаклидаги ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш.
Шу билан бирга, харидорларни аниқлашда энг катта сотиб олиш тўловларини ҳамда инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларини таклиф этган инвесторга афзаллик берилади.