Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довонида қор ёғмоқда (видео)
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда пойтахт ва бошқа вилоятларни Фарғона водийси билан боғловчи Қамчиқ довонида кучли қор ёғаётганига оид лавҳалар тарқалмоқда.
Айни вақтда довон қор билан қопланган, қуюқ туман ҳам тушган. Аммо автомобиллар ҳаракатланишда давом этмоқда. Лавҳа муаллифи юқоридан туриб тасвирга оларкан ҳайдовчиларни эҳтиёт бўлишга чорлайди.
Вазиятга изоҳ олиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлигига мурожаат қилдик. Вазирликнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлимидан маълум қилишларича, Қамчиқ довонидаги йўллар очиқ, барча хизматлар штат режимида ишлашмоқда. Лекин қор кучайиб, тойғаноқ бўлиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда эҳтиёткорликни кучайтириш лозим бўлади.
Бундан аввалроқ, 3 ноябрь куни Қорақалпоғистон ҳудудида биринчи қор ёғгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:35 / 29.01.2026
Қамчиқ довонида бир нечта автомобил хандаққа тушиб кетди
11:06 / 23.01.2026
ФВВ қутқарувчилари Қамчиқ довонида ҳайдовчиларга ёрдам кўрсатди
11:05 / 22.01.2026
Қамчиқ довонида қор: йўллар тозаланиб, қум-туз аралашмаси сепилмоқда
11:22 / 17.01.2026