Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Азизов: Афғонистондаги беқарорлик йирик минтақавий лойиҳаларни амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда
Фото: KUN.UZ
Афғонистондаги беқарор вазият йирик минтақавий лойиҳаларни амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳақда пайшанба куни Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов айтиб ўтди, деб хабар берди Kun.uz мухбири.
«Афғонистондаги беқарорлик гиёҳванд моддалар контрабандаси ва трансчегаравий жиноятчиликнинг ўсишига олиб келмоқда, йирик минтақавий иқтисодий, энергетик ва транспорт лойиҳаларини амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда», - деди ДХХ раҳбари Тошкентда бўлиб ўтган МДҲнинг хавфсизлик ва махсус хизмат органлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, «Афғонистондаги ташқи кучлар манфаатларининг тўқнашуви, қуролли мухолифат ва террористик ташкилотлар фаоллигининг кучайиши» афғонлараро мулоқотни ўрнатиш жараёнига салбий таъсир кўрсатишда давом этмоқда.
Шу билан бирга, Абдусалом Азизов Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича саъй-ҳаракатлар МДҲ ва Марказий Осиё маконида хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуасида муҳим йўналиш бўлиб қолишини таъкидлади.
Мавзуга оид
21:29 / 21.05.2026
Европа “Толибон”дан нима хоҳлаяпти?
17:24 / 21.05.2026
Дубайга олиб кетилаётган қарийб 2 кг олтин тўхтатиб қолинди
08:25 / 21.05.2026
Паркентда давлат ерини ноқонуний сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди
14:30 / 17.05.2026