Ўқувчиларни имтиҳонлардан озод қилиш ҳуқуқини берадиган касалликлар рўйхати кенгайтирилди.
Norma’нинг ёзишича, умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга тегишли қўшимчалар киритилди.
Шу тариқа, мактаб ўқувчиларини якуний давлат аттестациясидан озод қилиш ҳуқуқини берувчи бошқа 55 та касалликдан ташқари, яна қуйидаги 4 та касалликда улар имтиҳонлардан озод қилинадилар:
• муковисцидоз, аралаш шакли, оғир тури (касаллик коди Е84);
• плеврит (J90-K94);
• носпецифик ярали колит (зўриқиш даври, К51);
• жигар циррози (декомпенсация даври, К74.6).
Ҳужжат 6.11.2019 йилдан кучга кирди.

















