Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тест саволлари тузиладиган дарсликлар рўйхати эслатиб ўтилди
Блогер Хушнудбек Худойбердиев Давлат тест маркази томонидан эълон қилинган 2019-2020-ўқув йилида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида қўлланилаётган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар рўйхати ҳақида эслатиб ўтди.
«Ниҳоят Давлат тест маркази 2019-2020 ўқув йилида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида қўлланилаётган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар рўйхатини расмий веб-сайтида эълон қилди.
Дарсликлар рўйхатини қуйидаги манзил орқали тегишли фан ва тилни танлаган ҳолда билишингиз мумкин:
https://dtm.uz/info/textbooks
Демак, 2020-2021 ўқув йили учун келаси йилда бўладиган тест синовларида саволлар ушбу дарсликлардан шакллантирилади.
Мана, шу маълумотларни чўзмасдан, октябрь ойидаёқ эълон қилса бўларкан-ку. Ҳамма нарсанинг имкони бор, фақат хоҳиш ва ҳаракат бўлса кифоя.
Энди асосий масала - қайси йўналишга қайси фандан тест саволлари тушишини тезроқ маълум қилиш керак. Бу бўйича ҳам яқин орада янгилик кутамиз», дейилади постда.
Мавзуга оид
18:29 / 11.07.2026
Сертификатга эга қарийб 13 минг нафар абитуриент тест синовларидан озод қилинди
09:09 / 11.07.2026
Энди овчилик гувоҳномаси учун курс ва тестдан ўтиш талаб этилади
18:27 / 19.05.2026
Россия тарихчилари Қирғизистондаги дарсликлардан “Россия мустамлакаси” иборасини олиб ташлашни сўради
17:41 / 11.02.2026