Тошкент марказидаги бирорта уй авария ҳолатида эмас – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
Бугун, 12 ноябрь куни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан «ОАВ, шунингдек, интернет тармоғида Республика бўйича инвентаризациядан ўтказилган кўп қаватли уйларнинг сейсмик ҳолатини аниқлаш, авария ҳолатидаги кўп қаватли уйларни капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш, «снос» масалаларига оид танқидий материалларга муносабат» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда маълум қилинишича, уй-жойларни бузиш тўғрисида хулосалар фақат инструментал текширувдан сўнг қабул қилиниши керак, шунинг учун минтақавий лойиҳалаш ташкилотлари томонидан республикадаги 57та уйни бузиш зарурлиги ҳақидаги маълумотлар ҳозирча асоссиздир.
Андижон, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида уйларнинг яроқлилигига доир ўрганиш ишлари якунига етказилган. Ушбу вилоятларда инструментал (батафсил) ўрганишлар натижалари бўйича берилган техник хулосаларга асосан, ўрганишлар ўтказилган жами 87та уйдан 68таси капитал таъмирлашга муҳтож, 4таси реконструкция қилиниши ва 15та кўп квартирали уйлар бўйича (Андижон – 3та, Сирдарё – 8та ва Самарқанд – 4та) эса капитал таъмирлаш ёки реконструкция қилиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги вакили Алипаша Аҳмедовнинг алоҳида таъкидлаб ўтишича, Тошкент шаҳрининг марказ ҳудудларида авария аломатлари мавжуд бўлган уйлар аниқланмаган ва шу сабабли Тошкент марказий ҳудудларидаги бирорта уйда ҳам инструментал (батафсил) ўрганишлар кўзда тутилмаган.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
17:15 / 02.11.2024
Чорсу майдони реконструкция қилинади, лойиҳа 170 млн доллардан зиёдга баҳоланди
13:10 / 18.07.2024
Темур Малик кўчаси салкам 200 млрд сўмга реконструкция қилинмоқда
16:17 / 20.11.2023
«Баланд» масжидининг тарихий биноси сақлаб қолинади — у янгиланиб, сиғими 2 минг кишига оширилади (репортаж)
09:27 / 12.11.2023