Ўзбекистон | 18:47 / 13.11.2019
4170
2 дақиқада ўқилади

Бизнес-омбудсманнинг ваколатлари кенгайтирилди

Ўзбекистон Республикаси президенти «Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Унга кўра бизнес-омбудсманга бир қанча қўшимча ваколатлар берилди.

Киритилган ўзгартиришга асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1973-модда қуйидаги таҳрирда баён этилиши белгиланди.

Бунда, мансабдор шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда унинг девони ходимлари олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаслик, уларнинг ишига тўсқинлик қилиш, уларга била туриб ёлғон ахборот бериш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан мурожаатларни, хулосаларни, тақдимномаларни, илтимосномаларни кўриб чиқмасдан қолдириш ёки уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш ёхуд улар юзасидан била туриб қасддан ишончсиз маълумотларни тақдим этилган ҳолатлари бўйича маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланди.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2458-моддаси билан кодекснинг 1973, 2411–24111-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда унинг девони ходимлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ваколати берилди. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилиши белгиланди.

Бундан ташқари, Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларига бир қатор моддаларига ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Эндиликда, тадбиркорлик субъектларига нисбатан қабул қилинган қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган иқтисодий низолар, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар бундан мустасно ваколатига эга. 

Мавзуга оид