МИБ: алимент мажбуриятлари бажарилишини масофавий мониторинг қилиш бўйича тизим яратиш таклиф этилмоқда
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони лойиҳаси юзасидан брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда ҳозирда МИБ ижрочиларининг иш ҳажми мавжуд нормативлардан 16 баравар кўплиги, иш юритувидаги ижро ҳужжатларининг қарийб 60 фоизини судлар ва бошқа ваколатли органларнинг жисмоний шахслардан маъмурий жарима, солиқ қарзи ва давлат божи ундириш ҳақидаги ҳужжатлар ташкил этиши, бу каби ижро ишлари мураккаб ижро ҳаракатларини талаб қилмаслиги таъкидлаб ўтилди.
Ушбу механизм йўлга қўйилиши билан давлат ижрочиларининг иш ҳажми оптималлаштирилиши, ижро самарадорлиги ортиши, МИБ ходимлари ва қарздорлар ўртасида кескинликка барҳам берилиши, юзага келаётган эътирозларнинг олди олиниши, мураккаб турдаги ижро ҳужжатлари ижро этилиб, давлат бюджетига тушумлар миқдори ошишига олиб келиши кутилаётгани таъкидланди.
Ҳозирда МИБга келиб тушаётган ижро масаласига оид мурожаатларнинг қарийб 60 фоизидан ортиғини алимент масалалари ташкил этмоқда ва бу турдаги ижро ишларининг назоратини ўз вақтида олиб бориш, ижро этиш самарадорлигини талаб этмоқда.
Шу боис, алимент мажбуриятлари бўйича ягона банк ҳисоб рақамини жорий этиш ҳамда алимент мажбуриятлари бажарилишини масофавий мониторинг қилиш бўйича тизим яратиш таклиф этилмоқда.
Унга кўра, алимент ундириш тўғрисидаги ҳар бир ижро ҳужжати бўйича ягона ҳисоб рақамда алоҳида суб ҳисоб рақамлар очилади. Ушбу суб ҳисоб рақамларда алимент бўйича маблағларнинг ҳаракати амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Лойиҳага кўра, барча алимент тўловлари, шу жумладан иш ҳақидан ушланмалар ягона ҳисоб рақам орқали амалга оширилиши ҳамда ундирувчилар алимент пулларини тегишли суб ҳисоб рақамлардан чекловларсиз олиш имконини яратиши ҳақида маълумот бериб ўтилди.
Шу сингари, МИБга ваколатли органнинг маъмурий жарима қўллаш тўғрисида қарори юборилаётганида, қарорни ҳуқуқбузарга топширилганини асословчи ҳужжат мажбурий тартибда илова қилиниши таклиф этилмоқда.
Ушбу механизм йўлга қўйилиши билан маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги қарорларни МИБ органларига юборишда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс нормаларига қатьий риоя этилиши таъминланиши, маъмурий жарималар ихтиёрий тўлаб борилиши, давлат ижрочилари ва фуқаролар ўртасида зиддиятлар ва асоссиз норозиликлар камайишига эришилиши таъкидлаб ўтилди.
Мавзуга оид
18:40 / 09.11.2024
МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаси раҳбарлари ўзгарди
07:37 / 08.11.2024
202,9 млрд сўмлик ижро ишларини асоссиз равишда тугатган МИБ мансабдорлари аниқланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
17:12 / 30.10.2024