Давлат статистика қўмитаси бозорлардаги нарх-наво тўғрисида маълумот берди. Қўмита мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2019 йил 12 ноябрь куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди.
Мол гўшти (лаҳм гўштидан ташқари) 35 000 сўмдан 57 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да қайд этилган (35 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (57 000 сўм).
Қўй гўшти 36 000 сўмдан 63 000 сўмгача (кг)
Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да (36 000) сўмдан рўйхатга олинган. Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (63 000) сўмдан кузатилди.
Картошка 1 600 сўмдан 4 000 сўмгача (кг)
Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (1 600 сўмдан), максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да (4 000 сўм) қайд этилди.
Пиёз 1 000 сўмдан 3 500 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархлари Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори», Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори», Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Дамариқ деҳқон бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори»да (1 000) сўмдан кузатилди. Максимал нархлари эса Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори»да кузатилди (3 500 сўм).
Сабзи 800 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)
Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори»да (800) сўмдан қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (5 000) сўмдан кузатилди.
Тухум 5 000 сўмдан 10 000 сўмгача (10 дона)







