Иордания ва Австралия (0:1) ўртасидаги учрашув билан Осиёда ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи 5-турининг барча учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

14 ноябрь, сешанба куни ўтказилган саккизта гуруҳдаги 5-тур ўйинларидан кейин иккинчи босқичнинг 1-даврасига якун ясалди. Фақатгина уч гуруҳда 3 та терма жамоа барча ўйинларини ғалаба билан якунлаган.

Жумладан, “А” гуруҳида Сурия Хитой терма жамоасини мағлуб этиб, 4 ўйинда 4 ғалаба қайд этган ҳолда яққол пешқадам бўлса, “В” гуруҳида Австралия сафарда Иорданияни мағлуб этиб, гуруҳида 100 фоизли натижа кўрсатди. “F” гуруҳида эса пешқадам Япония Қирғизистондан 0:2 ҳисобидаги ғалаба билан қайтиб, 4 ўйиндан кейин максимал – 12 очко тўплади.

Ўзбекистон терма жамоаси 19 ноябрь куни 6-тур доирасида Фаластин терма жамоасини қабул қилади. Ушбу ўйиндаги ғалаба миллий терма жамоамизни камида 7-тургача - 2020 йилнинг 26 март кунига қадар гуруҳда пешқадам бўлишини таъминлайди. Сабаби, келаси турда Саудия Арабистони терма жамоаси дам олади.

Қуйида 5-турнинг барча натижалари ва гуруҳлардаги ҳолат билан танишинг:

ЖЧ-2022. Саралаш. Осиё. 5-тур.

14 ноябрь (пайшанба)

“А” гуруҳи

Сурия – Хитой – 2:1

Мальдив – Филиппин – 1:2

“В” гуруҳи

Иордания – Австралия – 0:1

Кувайт – Хитой Тайпейи – 9:1

“С” гуруҳи

Гонконг – Баҳрайн – 0:0

Ироқ – Эрон – 2:1

“D” гуруҳи