Тошкентда велотрекнинг янги базаси очилди
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган велотрек базаси тубдан реконструкция қилиниб, қайта фойдаланишга топширилди.
Мазкур спорт базасининг очилишига бағишлаб ўтказилган маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Норбоева, Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси масъул ходими Шавкат Султонов, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори – элчи Жон Макгрегор ва англиялик мутахассис Петер Бонфилд иштирок этди.
Дастлаб меҳмонлар рамзий тасмани кесиб, велотрек базасини очиб беришди. Шундан сўнг расмийлар бугунги кундан эсдалик ва экология учун ҳисса қўшиш мақсадида мажмуа ҳовлисида бир туп кўчат ўтқаздилар. Фойдаланишга топширилган янги спорт базаси замонавий қулайликларга эга бўлиб, машғулотлар майдонидан тортиб ошхона-ю, ётоқхоналаргача замонавий анжомлар билан жиҳозланган.
“Бундай мажмуа пойтахтдан ташқари Наманган вилоятида ҳам барпо этилган. Яқин орада Самарқанд вилоятида ҳам замонавий велотрек ўқув-машғулотлар марказини қуриш ишлари бошланади. Умуман, биз келгусида барча вилоятларимизда мана шундай мажмуаларни барпо этиш ҳамда юртимиздан кўплаб Осиё ва жаҳон чемпионати ғолиблари, Олимпия ўйинлари чемпионларини етиштириб чиқармоқчимиз. Бизда истеъдодлар етарли, фақат уларга, аввало, шароит ва имкониятларни яратиб беришимиз лозим”, – деди Танзила Норбоева.
Токио-2020 Олимпиадасига лицензия қўлга киритган велоспортчимиз Муроджон Холмуродов тақдирланди. Спортчи давлат томонидан ажратилган 100 миллион, унинг мураббийи эса 50 миллион сўм пул мукофотини қабул қилиб олдилар.
Мавзуга оид
21:32 / 06.02.2023
Туркиядаги ўзбекистонлик спортчилар ҳолати бўйича маълумот берилди
21:35 / 06.05.2022
Ўзбек спортининг 30 йиллик тарихидаги энг яхшилар тақдирланди
09:26 / 20.07.2021
Олимпия ўйинларида қатнашадиган Ўзбекистон делегацияси Токиога йўл олди
15:23 / 19.07.2021