Спорт | 12:07 / 16.11.2019
5610
2 дақиқада ўқилади

Евро-2020 саралаши. Бугун Германия, Нидерландия, Хорватия муҳим ўйинларини ўтказади

Фото: REUTERS

«Кўҳна қитъа»да Евро-2020 саралаш босқич учрашувлари ўтказилмоқда. Бугун яна 4 та гуруҳда жамоалар муҳим баҳсларда майдонга тушишади.

Жумладан, «С» гуруҳида қўшҳокимликни юзага келтирган Нидерландия ва Германия терма жамоалари гуруҳдаги муҳим ўйинларини ўтказишади. Рональд Куман жамоаси сафарда Шимолий Ирландияга қарши майдонга тушса, немислар ўз майдонларида Беларусь терма жамоасини қабул қилишади.

«E» гуруҳида Гарет Бэйл етакчилигидаги Уэльс Озарбайжонга сафар қилса, гуруҳ пешқадами Хорватия ўз майдонида Словакияни қабул қилади.

«G» гуруҳида йўлланмага эга чиқиб бўлган Левандовски сардорлигидаги Польша Исроилга сафар қилади. Австрия – Македония, Словения – Латвия ўйинлари ҳам бор.

«I» гуруҳида Евро-2020 йўлланмаси тақдирини ҳал қилган Россия ва Бельгия терма жамоаси ўзаро учрашувда майдонга тушишади. Кипр – Шотландия, Сан-Марино – Қозоғистон ўйинлари ҳам бор.

9-тур. «С» гуруҳи. 16 ноябрь

00:45. Германия - Беларусь

0:45. Ш.Ирландия - Голландия

 9-тур. «E» гуруҳи. 16 ноябрь

22:00. Озарбайжон - Уэльс

00:45. Хорватия - Словакия

 9-тур. «G» гуруҳи. 16 ноябрь

20:00. Словения - Латвия

22:45. Исроил - Польша

22:45. Австрия – Македония

 9-тур. «I» гуруҳи. 16 ноябрь

19:00. Кипр - Шотландия

22:00. Россия - Бельгия

22:00. Сан-Марино – Қозоғистон

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид