Бугун Kun.uz ва Tribuna.uz сайтларининг истеъдодли журналисти Ўткир Жалолхоновнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтмоқда.
Шу муносабат билан таҳририят жамоаси Ўткир Жалолхоновни ҳаётидаги энг ёрқин кунларидан бири билан табриклаб, унга оилавий бахт-саодат, хотиржамлик ва солиҳ фарзандлар вояга етказиш бахтини тилайди!
Ўзининг самимияти, ростгўйлиги ва меҳнатсеварлиги билан ҳурмат қозонган жамоамиз аъзосининг ҳам шахсий ҳаётдаги, ҳам касбий фаолиятдаги ютуқлари бардавом бўлишини ният қилиб қоламиз.












