Ўзбекистон | 09:41 / 22.11.2019
2271
2 дақиқада ўқилади

Халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар тузилмаларига Ўзбекистон номзодлари илгари сурилади 

Халқаро ташкилотлар тузилмаларига Ўзбекистон номзодлари илгари сурилади. Бу ҳақда 2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш бўйича «Йўл харитаси»да айтилган.

Қайд этилишича, БМТ, ИҲТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар, халқаро молиявий институтлар тузилмаларига Ўзбекистон номзодларини илгари суриш ва бу борадаги ишларни фаоллаштириш мўлжалланмоқда.

Бунда номзодларни кўрсатиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда тасдиқлаш ҳамда Ўзбекистон номзодларини илгари суриш бўйича ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш кўзда тутилган.

Муддат - 2020 йил 1 июль, кейинчалик - ярим йилда 1 марта. Масъуллар - Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, вазирлик ва идоралар.

Шунингдек, халқаро ҳамжамият эътибор марказида турган долзарб ижтимоий-сиёсий муаммолар (инсон ҳуқуқлари, одам савдоси, меҳнат муҳожирлиги, гиёҳвандлик ҳолатлари ва бошқалар) ҳақида миллий ҳисоботларни чоп этиш ҳамда Ўзбекистонда ва хорижий мамлакатларда тарқатиш режалаштирилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид