Жамият | 13:02 / 23.11.2019
5230
2 дақиқада ўқилади

Екатеринбургда Ўзбекистон фуқароси ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди

Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2019 йил 21 ноябрь куни Ўзбекистон фуқароси А.М.нинг ёнғин ва ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этганини маълум қилди. 

Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, ҳамюртимиз ушбу шаҳарга 16 ноябрь куни ишга жойлашиш мақсадида келган эди.

Билдирилишича, айни пайтда Россия ваколатли органлари томонидан тергов олди тадбирлари ўтказилмоқда.

Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олган ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ҳамда Россиянинг Урал федерал округи (Курган области, Свердловск области, Тюмен области, Челябинск области, Ханти-Мансийск автоном округи – Югра, Ямал-Ненецк автоном округи) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда мамлакатнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7 343 276 31 66, +7 343 272 31 33.

Мавзуга оид