Россия президенти Владимир Путин судланганлиги бор мигрантларга мамлакат фуқаролигини ёки вақтинчалик яшаш ҳуқуқини олишни тақиқловчи қонунни имзолади.
Қайд этилишича, Россия ёки унинг ташқарисида қилган жинояти учун судланганлиги олинмаган хориж фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия фуқаролигини олиш тақиқланади.
Шунингдек, уларга вақтинчалик яшаш рухсатномаси бериш ҳам рад этилади.
Бундан ташқари, 14 ёшга тўлган мигрантлар ИИВ ҳудудий органларига судланмаганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этишлари шарт бўлади.
Қочқин деб тан олинган ёхуд сиёсий ёки вақтинчалик бошпана олган, 14 ёшга тўлмаган, Россия қуролли кучлари сафида шартнома бўйича хизмат қилган, бундай маълумотномани илгари тақдим этган хориж фуқароларига бу тартиб татбиқ этилмайди.











