Европанинг қатор давлатларидан ва Австралиядан бўлган 60 нафар шифокорлар гуруҳи WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг саломатлиги борасида хавотир билдирди ва уни зудлик билан касалхонага ётқизишга чақирди. Бу ҳақда Sky News телеканали хабар берди. 

"Тиббий нуқтаи назардан, мавжуд далилларга асосланиб, Ассанжнинг 2020 йил февралида суд олдида жавоб беришга қодирлиги борасида жиддий хавотиримиз бор. Энг асосийси, жаноб Ассанж жисмоний ва руҳий саломатлиги борасида тезкор тиббий эксперт хулосасига муҳтож", - Британия ташқи ишлар вазири Прити Пателга йўлланган мактубда.

Телеканалнинг қайд этишича, Ассанж Белмарш қамоқхонасида сақланмоқда. Шифокорларнинг фикрича, WikiLeaks асосчиси жисмоний ва руҳий азобларни бошидан кечирмоқда. Мутахассислар Ассанж зудлик билан махсус клиникага ётқизилиши ва профессионал шифокорлар назорати остида даволаниши лозим деган фикрда.

"Агарда зудлик билан текширув ва даволаш ишлари олиб борилмаса, Ассанж қамоқхонада вафот этиши мумкин деган жиддий хавотиримиз бор", - дея таъкидлаган шифокорлар.

Аввалроқ Ассанжнинг қамоқхонада вафот этиши мумкинлиги борасида унинг отаси Жон Шиптон ўз ташвишини билдирганди.