Ўзбекистон | 11:07 / 26.11.2019
8042
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон вакили Бутунжаҳон яккакурашлар ва жанг санъати федерацияси вице-президенти этиб сайланди
Пойтахтда таэквондо ITF бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари ўз якунига етди. Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Бутунжаҳон яккакурашлари ва жанг санъати президенти, профессор Жианни Саритцу ҳам иштирок этди.
Мусобақалар якунида Жианни Саритцу Ўзбекистон таэквондо Миллий Ассоциацияси раиси Лазиз Ҳасановнинг Бутунжаҳон яккакурашлар ва жанг санъати WASCO федерацияси биринчи вице-президенти этиб сайлангани ҳақида эълон қилди.
Шунингдек, Саритцу Лазиз Ҳасановга қора белбоғ 9-дан соҳибини англатувчи махсус сертификатни ҳам топширди.
Бундан ташқари, Ғофуржон Абдувалиев Ўзбекистон WASCO федерацияси президенти этиб сайланди.