Жаҳон | 09:47 / 26.11.2019
8543
2 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШни Ҳонгконгдаги намойишларнинг “бош ҳомийси” деб атади

Фото: REUTERS / Kim Kyung-Hoon

Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари Лэ Юйчэн Ҳонгконгда юз бераётган катта кўламли норозилик намойишларини ғарб давлатларининг ташқи аралашуви билан тушунтирди.

Унинг айтишича, намойишларнинг бош “ҳомийси” Хитойни жаҳон аренасида заифлаштиришга уринаётга АҚШ ҳисобланади.  

“Бу кўп жиҳатдан ташқи, биринчи навбатда, АҚШ ва бошқа ғарб давлатлари томонидан аралашув билан боғланган. Шу сабабли, биз АҚШни бу ғалаёнларнинг саҳна ортидаги ҳомийси, деб ҳисоблаймиз”, деб айтган дипломат.

У, шунингдек, АҚШнинг Хитой ва Россияни босиб туриш сиёсатини хато деб атаган ва бу масалада Россия президенти Владимир Путиннинг нуқтаи назарини қўллаб-қувватлашини айтган. 

“Бироқ бу уринишлар халқаро ҳамжамият томонидан ҳеч қандай қўллаб-қувватлов олмаяпти. Улар катта хато қилдилар. Аминманки, АҚШнинг бу уринишлари барбод бўлади”, деб таъкидлаб ўтган Юйчен.

24 ноябрда Ҳонгконгда маҳаллий сайловлар бўлиб ўтди ва унда аксарият ҳудудларда Хитой сиёсатига қарши номзодлар ғалаба қозонди. Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди ҳисобланган Ҳонгконгда ёздан бери ҳукумат сиёсатига қарши норозилик намойишлари тўхтамаяпти.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид