00:16 / 02.12.2019
0
3273

Формула-1: мавсумнинг охирги пойгасида Хэмилтон ғалаба қозонди

Фото: BBC Sport

“Формула-1” пойгасининг жорий мавсуми якунланди. Абу-Дабида ўтган охирги босқичда “Мерседес” аъзоси, муддатдан аввал чемпионликни расмийлаштириб қўйган Льюис Хэмилтон ғалаба қозонди. 

Марра чизиғини иккинчи бўлиб “Ред Булл” пойгачиси Макс Ферстаппен, учинчи бўлиб “Феррари” вакили Шарль Леклер кесиб ўтган. 

Пойганинг эндиликда 6 карра чемпиони бўлмиш Хэмилтон учун бу ғалаба якунланган мавсумдаги 11- ва фаолиятидаги 84-ғалаба бўлди.

Мавсум натижаларига кўра, Хэмилтон 413 очко билан чемпион бўлди, Валттери Боттас (326 очко) 2-ўринни, Макс Ферстаппен (278 очко) 3-ўринни эгаллади.

Жамоалар орасида “Мерседес” биринчи бўлди, 2-ўринни “Феррари”, 3-ўринни “Ред Булл” эгаллади. 

Пойганинг кейинги мавсуми 2020 йил 13 мартда Австралияда бошланади. Кейинги мавсумда рекорд сонда - 22 та босқич ўтказиш режалаштирилган. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top