Савдо қоидаларини жуда кўп миқдорда бузган фуқаролар ва мансабдорлар қанча жарима тўлаши маълум бўлди
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.
Муҳокама учун жойлаштирилган қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 164-моддасига (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилади:
“Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиш, –
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан (6 690 000 - таҳ.) эллик бараваригача (11 150 000), мансабдор шахсларга эса – саксон бараваридан (17 840 000) юз бараваригача (22 300 000) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;
тўртинчи – еттинчи қисмлар тегишинча бешинчи – саккизинчи қисмлар деб ҳисобланади;
саккизинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“Анча миқдор деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган доирадаги, кўп миқдор деганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган доирадаги, жуда кўп миқдор миқдор деганда эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдор тушунилади”.
Мавзуга оид
11:27 / 07.11.2024
Ўзбекистон ва Покистон имтиёзли савдо битимига кирувчи маҳсулотлар бўйича музокара олиб бормоқда
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
09:30 / 31.10.2024
РФ трансчегаравий савдо бозорига киришни чекламоқчи
08:20 / 23.10.2024