Миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Хитой етакчилик қилди. Икки давлат ўртасидаги ташқи савдо ҳажми 9,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.
Иккинчи ўринни Россия Федерацияси эгаллади. Ҳисобот даврида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 7 миллиард долларга етди.
Қозоғистон эса 2,8 миллиард долларлик кўрсаткич билан учинчи ўриндан жой олди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари қаторидан Туркия (1,4 миллиард доллар), Афғонистон (1,1 миллиард доллар), Корея Республикаси (940 миллион доллар), Франция (890,9 миллион доллар), Бирлашган Араб Амирликлари (807,7 миллион доллар), Қирғизистон (624,6 миллион доллар) ва Германия (623,2 миллион доллар) ўрин олди.
Мазкур давлатлар 2026 йилнинг январ–июн ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг асосий қисмини таъминлаган.










