Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон мамлакатдаги тартибсизликлар учун АҚШдан 130 млрд доллар ундирмоқчи
Фото: EPA-EFE
Эрон мамлакатдаги тартибсизликлар ва етказилган зарарга алоқадорлиги учун АҚШдан 130 млрд доллар ундирмоқчи. Бу ҳақда Эрон олий суди расмий вакили Ғулом Ҳусайн Исмоилий маълум қилди.
"АҚШга нисбатан Эрон халқи манфаати учун жами 130 млрд доллар товон ундириш кўзда тутилган 360дан ортиқ иш очилди. Биз Эрон ТИВ бу масалада ёрдам беришини истардик", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, "Теҳрон АҚШнинг Эрон халқига нисбатан қилаётган жиноятларига қаршилик қилмоқда".
"Вашингтон етказган зарарлар бўйича кўплаб ишлар қўзғатилди", - қайд этди Исмоилий.
Ноябрь ўрталарида Эронда бензин нархи ошишига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Намойишлар айрим жойларда тартибсизликларга айланиб кетди.
Мавзуга оид
09:49
Мадуронинг ағдарилишидан 400 минг доллар ишлаб олган АҚШ Махсус кучлари ҳарбийси қўлга олинди
09:10
Ризо Паҳлавий Берлинда ҳужумга учради
08:50
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
19:53 / 23.04.2026