Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартириш кейинги йил ҳам давом эттирилади
Ўзбекистонда Фуқаролик кодекси янги таҳрирда ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури лойиҳасида айтилган.
Қайд этилишича, кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 5 апрелдаги Ф-5464-сон фармойишида белгиланган.
Фуқаролик кодексининг янги таҳрирда ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши қуйидагиларга имкон беради:
иқтисодиётни янада либераллаштиришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш;
иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартириш;
мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимоясининг кучайтирилиши ва иқтисодиётда хусусий мулкнинг устувор ролини таъминлаш;
ишбилармонлик муҳитини ва инвестицион иқлимни яхшилаш;
мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини ошириш;
2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган бошқа вазифаларни ҳал қилиш.
Масъул ижрочилар - Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби, манфаатдор вазирлик ва идоралар. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати - 2020 йил 1 апрель, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати - 2020 йил 1 май.
Мавзуга оид
20:56 / 19.06.2026
Инфляция пасайиши секинлашса, монетар сиёсатни янада қатъийлаштиришга тайёр туриш керак — ХВЖ
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
10:53 / 24.04.2026
Еврозонада бизнес фаоллиги пасайди: харажатлар босими кучаймоқда
17:06 / 18.04.2026