Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марғилон шаҳри ҳокимининг собиқ ўринбосари ўзини осиб қўйди
Фарғона вилояти Марғилон шаҳри ҳокимининг собиқ ўринбосари ўз уйидан осилган ҳолда топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz’га хабар берди.
«Фарғона шаҳар ИИБ навбатчилик қисмидан 30 ноябрь куни соат 11:00ларда келиб тушган хабарга кўра, шаҳардаги Мустақиллик кўчаси 174-хонадонда яшаган, 1984 йилда туғилган Т.Э. яшаш хонадони ертўласида кабелдан сиртмоқ ясаб, ўзини ўзи осиб вафот этган», дейилган маълумотномада.
Айни вақтда Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Т.Э. 2018 йил 20 августда Марғилон шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланиб, 2019 йил 2 апрель куни ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган вазифасидан озод этилганди.
Мавзуга оид
16:25 / 17.01.2026
Марғилонда тергов бошлиғи 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У айбсиз одамни қаматиб бериш учун 18 минг доллар сўраган
13:40 / 27.09.2025
Марғилонда тез ёрдам машинаси ЙТҲга учраши оқибатида икки киши жароҳат олди
14:40 / 08.08.2025
Марғилонда кўчада ўйнаб ўтирган ёш болани Gentra'да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди
11:43 / 28.07.2025