Давлат статистика қўмитаси бозорлардаги нарх-наво тўғрисида маълумот берди. Қўмита мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2019 йил 3 декабрь куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди.

Мол гўшти (лаҳм гўштидан ташқари) 35 000 сўмдан 57 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да қайд этилган (35 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (57 000 сўм).

Қўй гўшти 37 000 сўмдан 64 000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да (37 000) сўмдан рўйхатга олинган. Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (64 000) сўмдан кузатилди.

Картошка 1 800 сўмдан 4 000 сўмгача (кг)

Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да (1 800 сўмдан), максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да (4 000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 1 000 сўмдан 4 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархлари Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Дамариқ деҳқон бозори», Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори»да (1 000) сўмдан кузатилди. Максимал нархлари эса Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори»да кузатилди (4 000 сўм).

Сабзи 1 000 сўмдан 4 000 сўмгача (кг)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори» ва «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори», Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да (1000) сўмдан қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори»да (4 000) сўмдан кузатилди.