Ўзбекистон | 13:28 / 06.12.2019
7514
2 дақиқада ўқилади

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари: «Марказий Осиёда жуда кўп муаммолар бор»

Фото: Халқаро пресс-клуб

Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги тадбири бўлиб ўтмоқда. Унда Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, сиёсий партиялар вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этишмоқда.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов сўзларига кўра, Марказий Осиёда жуда кўп муаммолар бор.

“Уч йил олдин хорижлик сиёсатшунослар, экспертлар "Марказий Осиё муаммолар, мисли кўринмаган ечимсиз масалалар марказидир. Бир кун келиб бу муаммолар ўзини кўрсатишни бошлайди",  деб башорат қилишар эди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ушбу лавозимга келиши билан бу башоратлар йўққа чиқди. Чунки президентимизнинг қўшни мамлакатлар билан олиб борган сиёсатлари натижасида Марказий Осиё Мамлакатлари ўртасидаги муаммолар ўз ечимини топишни бошлади.

Марказий Осиёда жуда кўп муаммолар бор: сиёсий муаммолар, иқтисодий муаммолар, гуманитар муаммолар, экологик муаммолар... Марказий Осиё мамлакатларининг Маслаҳат кенгаши шу муаммоларга биргаликда ечим излашга имконият яратади”, - дейди Илҳом Неъматов.

Мавзуга оид