Халқ демократик партияси Ўзбекистонда ижтимоий адолат ва тенглик, ижтимоий бирдамлик, ижтимоий демократия мезонларига мос келадиган ижтимоий демократик давлат барпо этишни ўзининг олий мақсади, деб ҳисоблайди.
Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзодлар партиянинг янги Сайловолди дастури асосида жамиятдаги ҳал этилиши лозим бўлган қатор масалаларга эътибор қаратишган. Бугун Бухоро вилоятидан кўрсатилган номзодларимиз ва уларнинг фикр-мулоҳазалари билан танишасиз.

Ўткир Наджимидинов, педагог, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Bukhara City” мажмуаси ҳудудидаги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси директори, 23-Бухоро сайлов округидан номзод:
– Жамиятда бандлик масаласи ҳамон долзарблигича қолаётгани партиямиз эътиборида. Бу соҳада ҳам Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўз позициясига эга. Ушбу масалалар юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилган ҳолда ХДП аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича давлат буюртмасини бажариш устидан парламент ва депутатлик назоратини ўрнатишга астойдил бел боғлаган.

Қайим Холов, ҳуқуқшунос, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи, 24-Когон сайлов округидан номзод:
– Ўзбекистон ХДП манзилли ижтимоий ҳимояга оид вазифаларни биргина давлат бюджети маблағлари ҳисобига ҳал қилиш мумкин эмаслигини яхши тушунади. Бу борада, аввало, меҳнатга лаёқатли аҳолининг иқтисодий фаоллиги ва ташаббускорлигини рағбатлантирувчи ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини ривожлантириш лозим.

Мирзаолим Муртазоев, ветеринария, менежмент, давлат бошқаруви, гидрометрология, экология, Бухоро вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи, 25-Шохруд сайлов округидан номзод:











