Жамият | 13:40 / 09.12.2019
8065
1 дақиқада ўқилади

Наманганда аёл 35 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлди

Иллюстратив фото

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида яшовчи М.Т. 35 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда Postda.uz хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, шу мақсадда у таниши, Учқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона бўлими мудираси Н.Т. билан жиноий тил бириктирди. Натижада туғруқхона бўлими мудираси «Қурама» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи уй бекаси М.М. ҳамда унинг турмуш ўртоғига М.Т. фарзандини 500 АҚШ долларига сотмоқчи эканлигини айтади.

М.М. туман тиббиёт бирлашмасига 5 500 000 сўм пул олиб келиб, Н.Т.га 1 500 000 сўм ва чақалоқнинг онасига эса 2 200 000 сўм пул ҳамда умумий қиймати 500 000 сўмлик кийимларни беради.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид