13:29 / 13.12.2019
0
7012

Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати раҳбари сўнгги икки ой ичида иккинчи марта ўзгарди 

Дилшодбек Назиров/Фото: МСК

Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматига Дилшодбек Баҳодирович Назиров раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда МСК сайтида хабар берилган.

Дилшодбек Назиров 1975 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган. Мутахассислиги - шарқшунос-филолог, араб тили ва адабиёти ўқитувчиси. 

2018 йил 6 январдан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24» телерадиоканали» давлат унитар корхонаси «O‘zbekiston 24» телеканали Хроникал-ҳужжатли фильмлар ва журналистик суриштирувлар студиясининг бош муҳаррир лавозимида ишлаб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг октябрь ойи охирларида Наврўз Ризаев Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматига раҳбар этиб тайинланганди. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top