Ўзбекистон | 00:31 / 13.12.2019
28350
2 дақиқада ўқилади

Пахта ва ғалладан бўшаган камҳосил майдонларда интенсив боғ ва токзорлар барпо этилади — Президент қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Фото : KUN.UZ

Қарорда белгиланишича, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши:

  • қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган очиқ ер майдонлари;
  • ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан бўшаган майдонлар,
  • яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган ерларда —

интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида, шу жумладан, тижорат банклари ва лизинг компаниялари орқали бериш, кейинчалик улар негизида қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ва мева-сабзавот кластерлари тузиш ишларини ташкил қилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тижорат банклари билан биргаликда:

  • мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш тизимини молиявий қўллаб-қувватлаш учун халқаро молия институтларининг маблағлари кенг жалб қилинишини;
  • халқаро молия институтларининг жалб қилинган маблағларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида маҳсулот етиштирувчилар, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотларга манзилли етиб боришини таъминлайди.
Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид