Жамият | 14:56 / 14.12.2019
4830
1 дақиқада ўқилади

Фуқарони супурги етказиб беришни ваъда қилиб, 104 млн сўмга алдаб кетишди

Фарғона вилоятининг Бағдод тумани ИИБга Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро И.И. ариза билан мурожаат қилди, деб ёзмоқда Postda.uz.

Фуқаронинг мурожаатида айтилишича, жорий йилнинг май ойида таниши, Бағдод туманида истиқомат қилувчи М.Ҳ. супурги маҳсулотларини етказиб беришни ваъда қилиб, ундан 104 миллион сўм пул олади. 

Аммо М.Ҳ. ваъдасини бажармасдан, олинган пулни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборади.

Ҳозир ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, дейилади маълумотда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид