Ўзбекистон | 16:49 / 21.12.2019
14396
3 дақиқада ўқилади

Кэролин Лэмм муносиб номзод бўлмаса, овоз беришнинг америкача тажрибаси билан ўртоқлашди

Фото: KUN.UZ

White and Case юридик фирмасининг ҳамкори ва АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм 22 декабрь, якшанба куни бўлиб ўтадиган парламент сайловларида чет эллик кузатувчилардан бири ҳисобланади.

Таҳририят ходимларига берган интервьюсида у бирон бир муносиб номзод бўлмаган ҳолатда, Америкадаги овоз бериш тажрибаси билан ўртоқлашди.

- Сизнингча, сайлов бюллетенида «ҳаммасига қарши» устуни бўлиши керакми?

- Бу устун кераклиги ёки керак эмаслигини билмайман. «Ҳаммасига қарши» устуни ўрнига, АҚШда бўлгани каби, бўш устунни қўшиш ҳақида ўйлаб кўриш мумкин. Бу «write-in candidate» деб аталади. У ерга сиз ўзингизнинг номзодингиз ёки, хоҳласангиз, ўз исмингизни ҳам ёзишингиз мумкин. Энг яхши сенаторлардан бири - аляскалик Лиза Меркауски шу тарзда сайланди, сабаби у ўз номзодини қўйганида партиялар унга қарши бошқа номзодни қўйишди. Кейин у «write-in candidate» сифатида номзодини қўйди ва сайловда ғолиб чиқди, ҳозир эса энг яхши сенаторлардан бири. Буни синаб кўриш мумкин, бу ҳолда сиёсий партияларнинг ёрдамисиз сайланиш мумкин.

- Бу йил сайловларни ташкил этиш даражасини қандай баҳолайсиз?

- Сайловга тайёргарлик жуда яхши кўринмоқда, мен номзодлар орасида кўплаб аёлларни кўрмоқдаман ва бу жуда яхши. Сайловга ҳамма нарса тайёр, деб ўйлайман.

- Сайловларни ташкил этишда бирон бир камчиликни кўряпсизми?

- Мен шу пайтгача бирон бир камчиликни кўрмадим, сиёсий партиялар ўзи шуғулланиши керак бўлган нарса билан банд, улар ўз қарашларини тарғиб қилмоқда ва ўз нуқтаи назаридан муҳим бўлган муаммоларни кўтармоқда. Улар очиқ мунозарага тайёр, буни интернет ва телевизорда ҳам кўриш мумкин. Бу йил кенг кўламли кампания бўлди.

- Шу ҳафта охирида сайловларни бевосита кузатасизми?

- Ҳа. Якшанба куни мен кун бўйи турли сайлов участкаларида бўламан.

Мавзуга оид