Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижлик журналист Тошкентда қатор сайтларга кира олмаётганини маълум қилди. АОКА чекловлар мавжуд эмаслигини аниқлади
The Diplomat халқаро интернет журнали муҳаррири Кэти Путц «Твиттер»даги саҳифасида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича хорижий веб-ресурсларига кира олмаётгани ҳақида хабар ёзиб қолдирди.

Human Rights Watch ташкилоти собиқ вакили Стив Свердлов эса унга жавобан инсон ҳуқуқлари бўйича танқидий веб-ресурсларга (@ahrca, @IPHR, @UGFHumanRights, @nhc_no) Ўзбекистонда кириш имконияти чекланганини билдирган.
Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот котиби Ҳикматилла Убайдуллаевнинг хабар беришича, ушбу ҳолат юзасидан агентлик мутахассислари ўрганиш олиб борди ва юқорида тилга олинган веб-ресурсларга киришга чекловлар мавжуд эмаслиги аниқланди.
«Ўзбекистонда хорижий янгиликлар сайтлари ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича веб-ресурсларга бўлган чекловлар аллақачон бартараф этилган. Ўзбекистоннинг ахборот сиёсати чеклов ва тақиқларга эмас, балки очиқликни таъминлашга қаратилганини яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман», - дейди Ҳ. Убайдуллаев.




Орадан бироз вақт ўтиб, Human Rights Watch ташкилоти собиқ вакили Стив Свердлов юқоридаги сайтларни текшириб кўргани ва улар ишлаётганини маълум қилди.

Шунингдек, Кэти Путц буни кўришдан мамнун эканини билдирди. У сайтларга эрталаб кириб бўлмагани, ҳозир эса бунинг уддасидан чиққанини ёзди.

Мавзуга оид
12:30 / 30.09.2025
Венгрия Украинанинг 12 та янгиликлар сайтини блоклади
07:50 / 06.08.2025
Латвия Россия пропагандаси бўлган яна 10 та сайтни блоклади
11:40 / 16.07.2025
Ахборот соҳасида назорат ва мониторинг собиқ АОКАдан Ўзкомназоратга ўтди
16:00 / 14.07.2025