Австралия бош вазири ёнғинлар вақтида таътилга чиққанидан пушаймон билдирди
Австралия бош вазири Скотт Моррисон мамлакатни ёнғинлар қамраб олган вақтда таътилга кетганидан пушаймон билдирди.
Австралияда октябрдан бери ўрмон ёнғинларига қарши курашилмоқда. Ёнғин оқибатида мамлакатнинг Янги Уэльс штатида 2,7 млн гектар ўрмон йўқ қилинган. Айни вақтда ёнғин оқибатида 3 млндан кўпроқ ўрмоннинг кули кўкка совирилган ва 8 киши ҳалок бўлган.
Жорий ҳафтада штатда фавқулодда вазият тартиби киритилди. 17 декабрь эса кузатувлар олиб борилаётган давр ичида Австралиядаги энг иссиқ кун бўлган. Ҳаво ҳарорати 40,9 даражани ташкил қилган.
Австралияликлар шундай оғир дамда бош вазир таътилга кетганидан аччиқ билдиришган. Бош вазир бемаврид таътил ва мамлакатни тарк этгани учун ҳамюртларидан узр сўраган.
“Бу оғир дамда оилам билан ўтказган таътилим ўрмон ёнғинларидан жабр кўрган кўплаб австралияликларни ранжитганидан пушаймонман”, деб айтган Моррисон ва ушбу таътил қизлари учун сюрприз сифатида режалаштирилганини қўшимча қилган.
Мавзуга оид
18:59 / 11.11.2024
Император пингвини илк бор Австралия соҳилларига қадар сузиб борди
22:21 / 09.11.2024
Австралия пляжларида очликдан қийналган минглаб бўронқушлар жасади пайдо бўлди
23:05 / 07.11.2024
Австралиядаги пляждан топилган сирли шарлар таркиби маълум бўлди
19:11 / 07.11.2024