Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев бу ҳолатни ижобий баҳолаган.

«Албатта бу рақам ичида бир киши бутун оила аъзолари номидан овоз берганлар ҳам бор. Аммо шундай бўлсада, анча ишонарли рақам бу.

Аввалги йилларда бу рақам ҳеч қачон 85 фоиздан кам бўлмаган. Илгари қатнашган сайловчилар сонини сунъий кўпайтириш учун роса ҳаракат қилишган. Келинг, солиштириш учун аввалги сайловлардаги «явка»ни кўриб чиқамиз:

2016 йил (Президентлик сайлови) – 87,73%;
2015 йил (Президент) – 91,08%;
2014 йил (Парламент сайлови) – 88,94%;
2009 йил (Парламент) – 87,8%;
2007 йил (Президент) – 90,6%;
2004 йил (Парламент) – 85,1%;
2002 йил (Референдум) – 91,58%;
2000 йил (Президент) – 95,1%;
1999 йил (Парламент) – 95,03%.

Жорий йилда сайловда иштирок этиш фоизининг кам бўлгани халқимизнинг сиёсий қизиқиши аввалги йилларга қараганда камайиб кетганини англатмайди. Аксинча, бу – сайловларда кўзбўямачиликлар, «явка»ни кўтариш учун овозларни сохталаштириш ҳамда қўшиб ёзиш кам бўлганини англатади.

Бу жуда қувонарли ҳол, мен Сизга айтсам! Браво! Шу темпни сақлаб қолиш, келгуси йилларда рақамларни янада шаффофлаштириш керак!», дея ёзади блогер.

Блогер Нозим Сафари ҳам бу ҳолатни яхши белги сифатида қабул қилган. «Сайловлар якунланди. 71 фоиз явка билан. Кузатувчилар фаоллашуви сабаб рақамлар реалга яқинлашди деб ўйлайман. Прогнозларимиз ўзини оқлади», дейди