Ўзбекистон | 12:33 / 25.12.2019
23758
2 дақиқада ўқилади

Шифокорлар беморларга дори-дармон буюриш, текширувларга юборишни «бизнес»га айлантириб юборган - Ниғматилла Йўлдошев

Фото: KUN.UZ

Бош прокуратурада соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупция ҳолатлари ҳамда уларни келтириб чиқараётган шарт-шароитларни муҳокама қилишга бағишланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда республика бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев маъруза қилди.

«Аччиқ бўлса ҳам яна бир ҳақиқатни айтиб ўтишимиз лозим. Шифокорларимиз беморларга дори-дармон буюришда, ихтисослашган текширувларга юборишда холис тавсия бериш ўрнига, бу жараённи том маънода “бизнес”га айлантириб юборганлиги аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Мисол учун,  “фервекс”, “элевит”, “витрум”, “азимак”, “актовегин”, “флунол” каби дориларни буюриш учун тадбиркорлар шифокорларга ҳақ тўлаётганлиги ҳақида кўплаб   тезкор   маълумотлар   келиб   тушмоқда.

Энг хавфлиси, дори сотиш билан шуғулланувчи тадбиркорлардан мижоз юборганлиги учун “улуш” олаётган айрим шифокорларимиз зарурати бўлмаган дори воситаларини ҳам буюрмоқда. Бу борада вазирлик ёки соҳа мутасаддилари томонидан бирон-бир профилактик ишлар олиб борилмаётгани ҳам бор ҳақиқат.

Даволаш ишларидан мақсад – юртимизни хорижда ишлаб чиқарилган, бўлар-бўлмас дори воситалари ўтказиладиган бозорга айлантириш эмас, балки том маънода аҳоли саломатлигини асраш бўлиши керак.  Буни соҳа мутасаддилари   қачон тушуниб етади?» - деди бош прокурор.

Мавзуга оид