17:20 / 26.12.2019
0
18141

Спорт бўйича йилнинг энг яхшилари тақдирланди. Улар орасида Шомуродов, Жалолов ва Чусовитина ҳам бор (фоторепортаж)

26 декабрь куни Тошкентдаги «Наврўз» тантаналар саройида йил якунларига бағишланган «Миллий спорт мукофоти – 2019» тадбири бўлиб ўтди. 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан ташкил этилган кечада 19та номинация бўйича ғолиблар эълон қилинди ва тақдирланди.

Жумладан, «Йилнинг энг яхши эркак спортчиси» деб боксчи Баҳодир Жалолов, «Халқаро майдонларда ўзбек спортини тарғиб қилгани учун» «Ростов» футболчиси Элдор Шомуродов, «Спорт соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун» Оксана Чусовитина эътироф этилди. «Йилнинг энг яхши терма жамоаси» сифатида эса Екатеринбургда ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида 1-ўринни қўлга киритган Ўзбекистон бокс миллий терма  жамоаси тан олинди.

Қуйида барча номинациялар ғолиблари билан танишишингиз мумкин.

Йилнинг энг яхши терма жамоаси – Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси;

Йилнинг энг яхши федерацияси – Ўзбекистон Паралимпия Миллий ассоциацияси;

Спорт соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун – «Қизилқум-цемент» АЖ;

Йил кашфиёти – Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси;

Йилнинг энг яхши спорт лойиҳаси – «Ҳумо-Арена» кўптармоқли муз саройи;

Энг фаол спорт тарғиботчиси – Ҳилола Исакова («MY5» телеканали мухбири);

Йилнинг энг яхши спорт журналисти – Зоҳид Каримов («Спорт» ТВ);

Йилнинг энг яхши спорт шифокори – Суннатилла Йўлчиев (РСТИАМ спорт тиббиёти бўлим бошлиғи, травматолог);

Халқаро майдонларда ўзбек спортини тарғиб қилгани учун – Элдор Шомуродов (футбол);

Йилнинг энг яхши паралимпиячиси – Тимур Ғиёсов (енгил атлетика);

Йилнинг энг яхши мураббийи – Равшан Рўзиқулов (Юнон-рум кураши);

Йилнинг энг яхши ёш ва истиқболли спортчиси - Зайнаб Дайибекова – (қиличбозлик);

Йилнинг энг яхши ҳаками – Тоҳир Ғуломов (спорт курашлари бўйича халқаро тоифадаги ҳакам);

Йилнинг энг яхши аёл спортчиси – Дилноза Раҳматова (байдарка ва каноэ)

Йилнинг энг яхши эркак спортчиси – Баҳодир Жалолов (бокс);

Спорт соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун – Оксана Чусовитина (енгил атлетика).

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top