Ўзбекистон | 09:36 / 04.01.2020
5457
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида кўчки хавфи эълон қилинди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги республиканинг тоғли ҳудудларида кўчки хавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантириш берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 4 январь кунидан 9 январь кунига қадар Ўзбекистон Республикасининг тоғли ҳудудларида кўчки хавфи эълон қилинди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан эҳтиёт чоралари кўришни ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, 1050 қисқа рақамга мурожаат этишни сўраган.