Ливияда ўт очиш тўхтатилди. Путин ва Эрдўған аралашуви билан

Hamza Turkia / Xinhua / ZUMA / Scanpix / LETA
Ливия миллий армияси генерали Халифа Ҳафтар Триполи атрофида ўт очиш ҳаракатлари тўхтатилгани ҳақида эълон қилди. Бу режим маҳаллий вақт билан 12 январь кунининг илк дақиқаларидан амал қилади.
Қайд этилишича, ўт очишни тўхтатиш режими шартларига Ҳафтарнинг душманлари - Фоиз Сарож бошчилигидаги Ливия миллий келишув ҳукумати ҳам ҳарбий ҳаракатлардан чекинган ҳолда амал қилинади.
Ўз навбатида Сарож ҳам мамлакат ғарбида ўт очиш тўхтатилгани ҳақида эълон қилди. У ҳам «агар бошқа томон ҳужум бошласа, жавоб қайтарилиши»ни қайд этиб ўтган.
Туркия нашрларининг ёзишича, ўт очиш тўхтатилиши Туркия ва Россия президентлари Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Владимир Путиннинг ўзаро телефон мулоқоти натижаси бўлган.
Бундан ташқари, якшанба куни Фоиз Сарож бошчилигидаги делегация Истанбулга келиб музокара ўтказиши кутилмоқда.
Қўшҳокимлик
Ливияда айни вақтда қўшҳокимлик юзага келган.
Мамлакат ғарбида 2015 йилда тузилган, АҚШ ва Ғарбнинг бошқа давлатлари, шунингдек, Туркия томонидан қўллаб-қувватланувчи, БМТ томонидан тан олинган, пойтахти Триполи бўлган Фоиз Сарож бошчилигидаги Миллий келишув ҳукумати ҳукмронлик қилса, шарқда пойтахти Бенғози бўлган, Халифа Ҳафтар армиясига таянадиган Абдулла Абдурраҳмон ас-Соний бошчилигидаги ҳукумат ҳукмронлик қилади.
Беш йилдан буён ғарбдаги ҳукумат билан уруш ҳолатида бўлган Ҳафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси 2019 йилнинг апрелида Триполига юриш бошлаган, ўтган вақт мобайнида жиддий натижага эриша олмаганди.
8 январь куни Россия ва Туркия раҳбарлари ўзаро учрашувда Ливиядаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ташаббуси билан чиқишганди. Европа Иттифоқи бу ташаббусни қўллаб-қувватлаган, Триполидаги ҳукумат дарҳол бунга қўшилган, аммо Ҳафтар келишувга қарши чиққанди.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Мавзуга оид

09:05 / 31.01.2025
Россия Суриядаги ҳарбий контингентини Ливияга кўчирадими?

20:51 / 06.01.2025
Парижда собиқ президент Саркози Қаззофий фондидан 50 млн евро олгани бўйича суд эшитуви бошланди

12:33 / 06.11.2024
БМТ: Йил бошидан бери Ливияда миналар портлаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

13:55 / 21.07.2024