Ўзбекистон | 15:26 / 15.01.2020
6848
1 дақиқада ўқилади

Вазирлик: Қашқадарё вилоятида 50та МТТ очилади

Қашқадарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси томонидан айни вақтда катта тадбир амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 15 январь куни бу ерда 50 та мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Улардан 16 таси давлат, 34 таси нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидир. Ушбу МТТ очилиши билан 3-7 ёшдаги 2905 нафар бола мактабгача таълим билан қамраб олинади, шунингдек, 170 нафар фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлади.

Билдирилишича, 2020 йилда вилоятда 455 та МТТ ишга туширилиши режалаштирилган. Ушбу МТТнинг ишга тушиши ҳозирги 110 532 нафар қамровни 138 759 тага, яъни 38.7 фоиздан 47.6 фоизга оширади.

Ушбу МТТда 1100 та бўш иш ўринлари яратилади, дейилган маълумотда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид