Иқтисодиёт | 08:18 / 16.01.2020
5150
2 дақиқада ўқилади

МБ 300 млрд сўмлик давлат қимматли қоғозлари жойлаштирилиши ҳақида эълон қилди

Фото: Dreamstime

Марказий банк 2020 йил 20 январь куни ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида маълумот берди.

Молия вазирлиги ва Марказий банк 2020 йил 20 январь куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қатор шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилди. 

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув. Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.

Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:

ДҚҚ тури: қисқа муддатли ғазначилик мажбуриятлари;
идентификацион рақам: 23001UMFS;
бир дона мажбуриятнинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;
жойлаштириш санаси: 2020 йил 20 январь;
чиқарилиш ҳажми: 300 000 000 000 (уч юз миллиард) сўм;
муомала даври: 273 кун;
мажбуриятларнинг сўндириш санаси: 2020 йил 19 октябрь;
мажбурият бўйича даромад тури: дисконт;
даромадлилик: сотиб олиш (ёки сотиш) ва сўндириш қийматлари орасидаги фарқ.

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 09:30 – 10:30;
аризаларни қондириш вақти: 15:00 – 16:00;
тўлов валютаси: сўм;
аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;
битимлар қийматини яхлитлаш: математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.

Мавзуга оид