Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фоиз Сарож Ливияга халқаро кучларни юборишга чақирди
Фото: AP
Ливия миллий армияси қўмондони Халифа Ҳафтар ўз ҳужумини тўхтатмаса, халқаро ҳамжамият Ливиянинг тинч аҳолисини ҳимоялаш бўйича ҳаракатлар амалга ошириши лозим. Бу ҳақда Ливия Миллий келишув ҳукумати раҳбари Фоиз Сарож Welt немис нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Сарож, шунингдек, Европа Иттифоқининг Ливия ихтилофини тартибга солишдаги “камтарона” ҳаракатларини танқид қилган.
“Биз ҳимоя кучларини ўз ҳукуматимизни эмас, балки 9 ой давомида тинимсиз бомбардимонга учраган Ливия аҳолисини ҳимоя қилиш учун қаршилаган бўлардик”, деб айтган сиёсатчи.
Унинг таъкидлашича, халқаро кучлар БМТ раҳнамолигида ҳаракат қилиши лозим. Бу кучлар Европа Иттифоқи, Африка иттифоқи ёки Араб давлатлари лигаси кучлари бўлиши мумкин.
19 январда Берлинда Ливиядаги вазиятни тартибга солиш бўйича халқаро анжуман бўлиб ўтади. Унда Ливиядаги ихтилофнинг барча томонлари иштирок этиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
10:24 / 04.04.2026
200 дан ортиқ украин ҳарбийлари Ливияда — суриштирув тафсилотлари
13:34 / 04.02.2026
Ливияда Қаззофийнинг ўғли ўлдирилди
08:45 / 24.12.2025
Туркияда Ливия армияси бош штаби бошлиғи авиаҳалокат қурбонига айланди
12:23 / 01.07.2025