Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. 

Мажлисда давлат раҳбари нутқ сўзламоқда.

«Парламентимизга 48 нафар аёл сайланди. Мен уларнинг сайланганидан хурсандман. Улар бор жойда поклик, адолат бўлади. Ўйлайманки, аёлларнинг энг чекка қишлоқлар, овуллардаги муаммоларини олиб чиқасизлар. Мен сизларга ишонаман. Азиз аёллар, агар микрофонни ўчириб қўйишса, овоз билан гапиринг», - деди Шавкат Мирзиёев. 

Аввалроқ, Акмал Саидов Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари бўлгани хабар қилинганди.