Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга ташрифини ушбу мамлакатдан ёритиб бораётган журналистлардан бири Азиза Қурбонова ўз таассуротлари билан бўлишди.

9 соат”нинг сири нимада?

…Мен машинада кўп юраман, кўчада бир-бири билан мулоқот қилиб кетаётган ёшларни кўриб ўйлайман: қани энди улар энг бахтли кунлари шу эканини билсалар…

Биласизларми, Президент бўлиб мени нима қийнайди? Менга вақт етмайди!”

Сеулда давлат раҳбарининг ватандошларимиз билан мулоқотида шу сўзларини эшитиб, таъсирландим.

Биз Ўзбекистон Президентининг давлат ташрифини ёритиш учун келган журналистларга ҳам, бутун делегациямизга ҳам, ва мана билдикки, Президентимизга ҳам вақт етмаяпти.

Тасаввур қилинг, Сеул 4 соат олдинда. 15 сентябр Ўзбекистонда тонгги 6 бўлганида давлат раҳбарининг Корея Миллий ассамблеясида учрашуви бўлаётганди.

Президентимиз парламент спикери билан хайрлашаётганида айтган гаплари қулоғимга чалинди: “Ишларимиз жуда кўп, соат 4 да уйғонишга тўғри келяпти”.

“Ишларимиз жуда кўп”нинг маъноси, менимча, шундай: Президентнинг иш дастурида тушга қадар 1 та учрашув, 1 та қабул, яна 200 кишилик Ўзбекистон-Корея бизнес форумида нутқ, ҳужжатларни имзолаш маросими, Ўзбекистон вилоятларида 5 та қўшма янги лойиҳага старт маросими, Кореянинг 10 та чебол компанияси (кўп тармоқли улкан оилавий бизнес) билан тет-а-тетлар. Бу вақтда эса яна бир залга одамлар тўпланди, Кореяда яшаётган, ўқиётган 50 га яқин ватандошлар маҳтал турибди. Бу ишларни бошида туриш тугул, шунчаки ўқиб кўрсангиз ҳам “эҳҳе” деворасиз.

Костюм-шим кийган жиддий одамларнинг гапларини эшитиб қоламан: “балки ватандошлар билан учрашув “отмен” бўлар? Учрашувга кирманг, деб айта қоламиз, саммитга тайёргарлик кўришлари керак, ҳали “обед” ҳам қилмадилар”.

Тушлик қилмай ишлашларига биз ҳам гувоҳмиз, айниқса, хорижда тадбир-тадбирга уланиб кетаверади. Кўпроқ одам билан гаплашишга ҳаракат қилади президент. Кўпроқ фойда олиб кетай юртимга, дейди президент.

Бир кун ичида ниҳоятда кўп одам билан гаплашиб, топшириқлар бергани, нутқ ўқигани —“нон-стоп” режими ўз таъсирини кўрсатади: Президент баъзан томоғи қирилаётгани учун узр сўрайди,