Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бизга Навоий ёки Бобурни ўқитишмаган» – Шавкат Мирзиёев миллий тарих ҳақида гапирди
Олий Мажлис Сенатининг янги таркибдаги илк мажлисида сўзга чиққан президент Шавкат Мирзиёев миллий тарихни англашнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.
«Яқинда Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Заҳириддин Муҳаммад Бобур бобомиз ҳақида гапирдим. Бобур 12 минг аскар билан 100 минг аскарни енгган. Ўша пайтда шундай қилиш мумкинмиди? Йўқ. Бобомизга нима ёрдам берди? Ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, ақл-заковат.
Мен Бобурни бугун кўп гапиряпман. Қуйи палата йиғилишида ҳам гапирдим. Умуман, шу кунларда мен тарихимизни кўп ўқишга ҳаракат қиляпман.
Минг афсуски, бизга совет даврида Пушкин, Лермонтовнинг боболари хоки қаерда тўкилганини ўқитган холос. Алишер Навоий ёки Бобурларни ўқитмаган. Рус тилида ўқиган одамлар Пушкин, Лермонтовни ўқиган. Биз ҳеч кимга Бобурни ўқитмаганмиз. Унинг экология ҳақида ёзганларини ўқисангиз, ҳозирги даврда яшайди, деб ўйлайсиз.
Ёки, шунча йил ҳарбий мактабларимиз Суворов номида бўлган. Бирорта одам айтмаганки, мустақил бўлганимизга неча йил бўлди, нега мактаб номи Суворов бўлиши керак, деб. Биз Суворов мактабларини Темурбеклар мактабига ўзгартирдик», – деган президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
10:18 / 25.05.2026