Ўзбекистон | 12:34 / 21.01.2020
4199
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 398,1 мингтага етди 

Фото: Shutterstock

2020 йил 1 январь ҳолатига республикада жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 398,1 мингтага етди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Хизматлар соҳасида жами 262,0 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. 2018 йилнинг шу даврига нисбатан уларнинг ўсиши 23,0 фоизга ошди. 2020 йил 1 январь ҳолатига хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг улуши 65,8 фоизни ташкил этди. 

Таққослаш учун: кузатилаётган даврда саноат соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг улуши - 17,7 фоиз, қурилиш - 9,1 фоизга етди ва атиги 7,4 фоизи қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳаси ҳиссасига тўғри келди. 

2020 йил 1 январь ҳолатига, хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибида савдо фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотлар (38,6 фоиз) юқори улушни эгаллайди. 

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг улуши 9,8 фоизни ташкил этди. 

Хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибида ташиш ва сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларнинг улуши 5,9 фоизга етди.

Ахборот ва алоқа фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларнинг жами хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибидаги улуши 3,0 фоизга тенг бўлди. 

Соғлиқни сақлаш, шунингдек, ижтимоий хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг улуши 3,0 фоизни ташкил этди. 

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 48,9 мингтага кўпайди. 

Кузатилаётган даврнинг ўтган йилига нисбатан савдо фаолияти соҳасида юқори ўсиш – 42,6 фоиз кузатилди. Ушбу соҳада фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 30,2 мингтага кўпайди ва 101,1 мингтага етди. Шунингдек, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар билан боғлиқ фаолиятда ҳам ўсиш кузатилди - 29,4 фоиз. Ушбу соҳада фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 5,8 мингтага кўпайди ва 25,6 мингтани ташкил этди. 

2019 йилнинг январь-декабрь ойларида хизматлар соҳасида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони (61,0 минг бирлик) ўтган йилга нисбатан 29,2 мингтага кўпайди. 

Мавзуга оид