Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янада ингичка ва iPad Pro кўринишидаги дизайн: iPhone 2020 ҳақида янги маълумотлар
Уч янгилик ҳажмидаги фарқ анча сезиларли бўлади.
Apple'нинг Хитойдаги етказиб берувчисининг сўзларига кўра, янги авлоддаги iPhone худди iPad Pro'даги сингари ташқи дизайнга эга бўлади. 3 хил экранли моделлар кутилмоқда: 5,4 дюмли, 6,1 ва 6,7 дюмли. Бу ҳақида Macotakara портали хабар берган.
Манбаларнинг аниқлик киритишича, смартфоннинг энг катта талқини 7,4 мм қалинликдаги ингичка корпусга эга бўлади, бундан ташқари экран ҳошияси атиги 2 миллиметрни ташкил этади. Ушбу ўзгаришлар ўрнатилган қувват олиш тизими ҳажмига ҳеч қандай таъсирини ўтказмайди — янги қурилма қуввати рекорд даражада бўлади.
5,4 дюмли янги iPhone ўлчамлари бўйича iPhone SE'дан каттароқ, аммо iPhone 8'дан кичик. 6,1 дюм экранли талқин ҳажм борасида iPhone 11 ва iPhone 11 Pro орасидаги ўринни эгаллайди, 6,7 дюмли флагман эса ҳатто iPhone 11 Pro Max'дан ҳам ўтиб кетади. Уч янгилик ҳам OLED дисплейи ва Face ID юзни таниш сканери билан жиҳозланади.
5,4 дюмли ва 6,1 дюм экранли iPhone'лар иккиланган асосий камерага эга бўлади, 6,7 дюм дисплейли модел 3та фотомодул ва яқинлаштирадиган асосий сенсор билан таъминланади.
Ускуналарни Apple'нинг анъанага айланган кузги намойишларда тақдим этиш режалаштирилган. Эҳтимол, ушбу триодан аввал нисбатан классик ёндашувдаги iPhone 9 чиқиши ҳам мумкин ва бу яқин ойларда бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
21:18 / 15.10.2025
Apple янги М5 чипидаги iPad Pro ва MacBook Pro'ни тақдим қилди
21:08 / 07.05.2024
Apple янги iPad Air ва Pro тақдимотини ўтказди
23:14 / 18.10.2022
Apple компанияси iPad ва iPad Pro планшетларининг янги авлодини тақдим этди
15:44 / 12.04.2021