Жамият | 09:52 / 29.01.2020
16547
2 дақиқада ўқилади

Пахтачида тошдан олтин моддаси ажратиш цехи фаолияти фош этилди

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида тошдан олтин моддаси ажратиш цехи фаолияти фош этилди.

«Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи туман бўлими ҳамда туман прокуратураси ходимлари томонидан ҳамкорликда, Пахтачи туман Соҳилбўйи кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.Қ. ва бошқалар «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасига қарашли «Қорақўтон» тоғ тизмасидаги махсус ҳудуддан яширин равишда таркибида қимматбаҳо олтин моддаси бўлган тош хом ашёсини ўғирлик йўли билан кавлаб олиб, «И.Э» МЧЖ.га қарашли иссиқхонада яширин цех ташкил қилиб, тош маҳсулотларини қайта ишлаш орқали олтин моддасини ажратиб олиш фаолияти билан шуғулланиб келганликлари аниқланиб, улардан 445 кг. тоғ тошлари, 666 кг. қум ҳамда тоғ жинсларини бўлаклаш ва майдалашга мўлжалланган қўлбола усулда ясалган тегирмон ва бошқа жиҳозлар ашёвий далил сифатида олинган.

«Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг кимёвий экспертизаси хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган қум ва тошларнинг таркибида маълум миқдорда олтин моддаси мавжудлиги аниқланиб, уларнинг умумий қиймати 12,2 млн сўмни ташкил этган», дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Қ. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид