Бобур Жўраев Мирзо Улуғбек туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бобур Жўраев 1986 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2007-2009 йилларда Тошкент давлат педагогика университетини бакалавр-магистратура йўналишларини тамомлаган. 2015 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таҳсил олган. 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигининг Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари, туман ҳокимлиги Аппарати раҳбари лавозимида ишлаган.
Шунингдек, Севара Ҳусанова Мирзо Улуғбек туман ҳокимининг ўринбосари, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб тайинланди.

Севара Ҳусанова 1971 йил 1 июлда Тошкент вилоятида таваллуд топган. 1995 йилда Тошкент Педиатрия тиббиёт институти тамомлаган.
2011-2017 йилларда Мирзо Улуғбек туманидаги 8-сон оилавий поликлиника бош шифокори, 2017 - 2020 йилларда Мирзо Улуғбек туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Шавкатбек Эргашев Мирзо Улуғбек тумани ҳокими сифатида ишлаб келмоқда.














